Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳобиддинга кутилмаганда мағлубият ёзиб юборилди

Шаҳобиддинга кутилмаганда мағлубият ёзиб юборилди

Яна бир боксчимиз жаҳон чемпионатидаги тушунарсиз қарор қурбони бўлди. -54 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров жангда устунликка эришиб туриб, мағлубиятга учради.

Шаҳобиддин Зоиров нимчорак финалда япониялик Тимоя Цубоига қарши жангда биринчи ва иккинчи раундларда ҳакамлар қарорига кўра очколарда олдинда бораётганди.

Тенг ўтган учинчи раунддан кейин эса ҳакамлар кутилмаганда японияликка ғолибликни (3:2) бериб юборишди.

Амалдаги жаҳон чемпиони шу тарзда мусобақани эрта тарк этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг