Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Халқаро олимпия қўмитаси аъзолигига қайтарилди

Россия Халқаро олимпия қўмитаси аъзолигига қайтарилди

Фото: mail.ru

Халқаро олимпия қўмитаси Россия олимпия қўмитасини ташкилот аъзолари сафига қайтарган. Бу ҳақида «РИА Новости» бир-бирига боғлиқ бўлмаган бир неча манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Ўтган йилнинг 5 декабрь куни допинг можароси ва «Сочи-2014» ўйинлари билан боғлиқ айбловлар туфайли Россиянинг Халқаро олимпия қўмитасига аъзолиги тўхтатиб қўйилган эди. Шундан сўнг россиялик спортчилар Пхенчхандаги қишки олимпия ўйинларига ҳам нейтрал байроқ билан қатнашдилар.

Қарор Денис Освалд ва Самуэл Шмид раҳбарлигидаги ХОҚ ишчи комиссиясининг хулосаси асосида қабул қилинган. Улар россиялик спортчиларнинг допинг билан боғлиқ ишини қайта текширган. Шмиднинг таъкидлашича, ҳукуматнинг мазкур ишга аралашгани ҳақидаги фараз ўз исботини топмаган. Россия расмий доиралари мазкур айбловни бир неча маротаба рад этган эди.

Пхенчханда россиялик спортчилар 2 та олтин, 6 та кумуш ва 9 та бронза медални қўлга киритишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг