Россия ва Беларус спортчилари Осиё ўйинларига расман таклиф этилди
Осиё олимпия қўмитаси (ОСА) Россия ва Беларус спортчиларини Осиё ўйинларида қатнашишга расман таклиф этди.
Бироқ Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) айни пайтда россиялик ва беларуслик спортчиларни халқаро мусобақаларга қайтариш масаласини миллий қўмиталар билан биргаликда ўрганаётгани боис, ОСА кутишига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Украина ҳудудига қўшин киритганидан сўнг, ХОҚ 2022 йил баҳорида россиялик спортчиларни барча халқаро мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилганди.
Кеча, 25 январ куни ХОҚ ўз расмий сайти орқали россиялик ва беларуслик спортчиларни халқаро ареналарга қайтаришга тайёр эканини маълум қилди. Бунинг учун бир қанча талаблар қўйилган. Аввало Олимпия хартиясига тўлиқ риоя қилиш шарт. Қолаверса, бу спортчилар ўз мамлакатлари ёки унинг биронта ташкилотини тақдим этолмайди — фақат нейтрал мақомда қатнашишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter