Росс Эжли Буюк Британияни айланасига сузиб чиқди
Қўшма Қиролликнинг 33 ёшли фуқароси, Росс Эжли Буюк Британияни айланасига сузиб чиққан тарихдаги биринчи инсон бўлди. Бу ҳақда «Life» хабар берди.
Қарийб ярим йилни очиқ денгизда ўтказган спортчи энди ерда юришни қайтадан ўрганишим керак, дея ҳазиллашган.
Уч минг километр масофани сузиб ўтиш учун Росс Эжли 155 кун сарфлади. У кунига 12 соатдан сузган ва ортидан келаётган қайиқда ухлаган. Унинг асосий овқати бананлардан иборат бўлди ва миллионлаб калория сарфлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter