Роналдо касалхонага ётқизилди
Бразилия терма жамаоаси таркибида икки карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Роналдо Ибицадаги касалхонага ётқизилди. «Football Italia» хабар беришича, кейинги ойда 42 ёшини қаршиловчи футболчи зотилжам (пневмония)га чалинган.
Футболчи касалхонага 10 август куни келтирилганди. Кейин унга зотилжам ташхиси қўйилиб, хусусий поликлиникага ўтказилди.
Ҳужумчи сифатида «Крузейро», «ПСВ», «Барселона», «Реал», «Интер», «Милан», «Коринтианс» каби клубларда порлаган Роналдо (тўлиқ номи — Роналду Луис Назариу ди Лима) икки маротаба «Олтин тўп»ни қўлга киритган. У футбол тарихидаги энгг яхши ўйинчилардан бири ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter