Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ 20 кунда коронавирус ва пневмониядан қурбон бўлганлар сонини очиқлади

ССВ 20 кунда коронавирус ва пневмониядан қурбон бўлганлар сонини очиқлади

Юртимизда 1-20 сентябрь кунлари коронавирусдан 109 нафар, пневмониядан эса 43 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

2021 йил 20 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 169467 (+529) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

8 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Бухоро вилоятида,
12 нафари Жиззах вилоятида,
6 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
7 нафари Наманган вилоятида,
38 нафари Самарқанд вилоятида,
13 нафари Сирдарё вилоятида,
19 нафари Сурхондарё вилоятида,
33 нафари Фарғона вилоятида,
19 нафари Хоразм вилоятида,
114 нафари Тошкент вилоятида,
253 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1197 нафарни ташкил қилди.

4 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26356 нафарга етди. Кеча уларнинг 381 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 23138 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 217 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг