«ТошМИ»нинг Урганч филиали талабаси пневмониядан вафот этди

2023 йилнинг 2 декабр куни, соат 12:00 лар атрофида Тошкент тиббиёт академияси (эски ТошМИ) Урганч филиали Даволаш факультетининг 1-босқич талабаси А.Ш. ўткир зотилжам (пневмония) асоратлари билан вафот этди.
Ўқув муассасаси маъмуриятининг билдиришича, у шу кунга қадар ушбу касаллик билан курашиб, даво чораларини олиб келган. Бироқ тез тиббий ёрдам шифокорлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, вафот этган.
«Тегишли идора ва вазирликларга маълумотлар етказилган. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Хулосалар аниқ бўлганидан кейин қўшимча маълумот берилади», – дейилади расмий хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter