Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал Мадрид» Бензема ўрнига 33 ёшли ҳужумчини олди

«Реал Мадрид» Бензема ўрнига 33 ёшли ҳужумчини олди

Ўтган мавсумда «Эспаньол»да тўп сурган 33 ёшли ҳужумчи Хоселу «Реал Мадрид» клубига ўтди.

Қироллик клуби Хоселунинг 1 йиллик ижараси учун «Эспаньол»га 500 минг евро тўлайди. Мадридликлар уни келаси мавсум 1.5 млнга тўлақонли харид қилиш имкониятига эга.

2022/23 йилги мавсумда Хоселу Ла Лиганинг 34 та учрашувида майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. У «Эспаньол»нинг энг яхши тўпурарига айланди ва лигада учинчи голеадор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати мавсуми якунланганидан сўнг Карим Бензема бўйича «Реал»ни тарк этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг