Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал» Бензема бўйича муҳим хабарни эълон қилди

«Реал» Бензема бўйича муҳим хабарни эълон қилди

Франциялик ҳужумчи Карим Бензема футбол бўйича Испания чемпионати мавсуми якунлангандан сўнг «Реал»ни тарк этади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Карим Бенземанинг «Реал Мадрид»даги фаолияти хулқ-атвор ва профессионаллик, шунингдек, клубимиз қадриятлари намунаси бўлди. Карим Бензема ўз келажагини ҳал қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

«Реал Мадрид» ҳар доим унинг уйи бўлган ва шундай бўлиб қолади ва у ва унинг бутун оиласига ҳаётининг янги босқичида енг яхши тилакларни тилайди», — дейилади клуб баёнотида.

Бенземанинг испан жамоаси билан шартномаси Ла Лига мавсуми якунида тугайди.

Франциялик футболчи «Реал» билан биргаликда Испаниянинг тўрт карра чемпиони, уч карра кубок соҳиби ва мамлакат Суперкубогининг тўрт карра соҳибига айланди.

Шунингдек, у 5 марта Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг