Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура Анчелоттини беш йилга қаматиб юбормоқчи

Прокуратура Анчелоттини беш йилга қаматиб юбормоқчи

Испания прокуратураси «Реал» бош мураббийи Карло Анчелоттини солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айблаб, 5 йиллик қамоқ жазосини сўради. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, италиялик мутахассис 2014 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда имидж ҳуқуқини нотўғри декларация қилгани учун тахминан 1 миллион евро тўламаслик билан боғлиқ иккита солиқ жиноятида гумон қилинмоқда.

Қайд этилишича, Анчелотти «Реал Мадрид»дан Британия Виржиния оролларида рўйхатдан ўтган компания орқали тахминан 2 миллион евро олган ва бу даъвога сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид» 2023/24 йилги мавсумни Чемпионлар лигасида ғалаба билан якунлади. 1 июнь куни бўлиб ўтган финал учрашувида Мадриднинг «Реал» клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Клуб шунингдек, каталониялик «Барселона»дан ўн очкога ўзиб кетиб, Испания чемпионига айланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг