Равшан Эрматов Аргентина-Хорватия учрашувини бошқаради
Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ва унинг жамоаси иккинчи турнинг муҳим учрашувларидан бирига тайинланди. Бу ҳақда ФИФАнинг «Твиттер»даги расмий саҳифаси маълум қилди.
Referee designations FWC 2018 Match 23: #ARG🆚#CRO (21 June):
— FIFA Media (@fifamedia) 19 июня 2018 г.
Referee: Ravshan IRMATOV (UZB)
ASR 1: Abduxam. RASULOV (UZB)
ASR 2: Jakhongir SAIDOV (UZB)
4th Off. Norbert HAUATA (TAH)
Res.Ass Bertrand BRIAL (NCL)@FIFAWorldCup pic.twitter.com/sovcUdR60K
Жаҳон чемпионатларининг мутлақ рекордчиси Эрматов ва унинг жамоаси мундиалнинг 2-туридан ўрин олган Аргентина ва Хорватия учсрашувини бошқариб боради. Унга қанотларда Абдиҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов кўмак беради. Захира ҳаками — таитилик Норберт Хауата.
Учрашув 21 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter