Равшан Эрматов яна бир нуфузли лавозимни эгаллади

Осиё футбол конфедерацияси Қўмиталарига ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи тайинловлар амалга оширилди.
Бу ҳақда Championat.asia хабар бермоқда.
Хусусан, ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига ОФК Ижроия Қўмитаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов номзоди тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов айни дамда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти ҳам саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter