«ПСЖ» янги бош мураббий топди. У — Зидан эмас...
![«ПСЖ» янги бош мураббий топди. У — Зидан эмас...](https://static.xabaruz.com/crop/3/4/720_460_95_3491643560.jpg)
«99 фоиз эҳтимол билан Кристоф Галтье жамоани бошқаради», — дея хабар берди beIN Sports журналисти Умар Алтундаг.
Ҳозирда «Ницца» бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Кристоф Галтье «Марсель», «Сент-Этен» ва «Лилл»да ишлаган. 2020/21 йилги мавсумда «Лилл» билан биргаликда Франция чемпионлигини қўлга киритган. «Ницца» билан эса 2021/22 йилги мавсумда чемпионатни 5-поғонада якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ француз клуби Зиданни бош мураббийликка таклиф қилмоқчилиги ва унга йилига € 25 млн маош тўлашга рози экани хабар қилинганди. Бироқ Зидан бу таклифни рад этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter