Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пекинда Олимпиада-2022 машъаласи таништирилди (фото, видео)

Пекинда Олимпиада-2022 машъаласи таништирилди (фото, видео)

Олимпия машъаласи дизайни.

Фото: IOC

Пекиндаги 2022 йилги Қишки олимпиада ташкилотчилари олимп машъаласи тақдимотини ўтказишди.

Машъалага «Учар» номи берилди. Қизил-кумуш тусли машъал углерод толасидан тайёрланган, спирал бўйлаб тепага кўтарилаётган икки тасмани эслатади. Кумушранг ва қизил ранг, ташкилотчилар фикрича, муз ва олов тўқнашувини англатади.

Олимпия ва Паралимпия машъалалари. Фото: «Twitter»

Машъалага Beijing 2022 (Пекин-2022) эмблемаси ва олимпия ҳалқалари тасвири туширилган.

  • Қишки олимпиада Пекинда 2022 йилнинг 4—20 февраль кунлари бўлиб ўтади.
  • Олимпия-2022 рамзи — Бин Дундун лақабли панда.
  • 102 йўналишда медаллар учун кураш боради.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг