Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пахтакор» Европанинг тўпурар футболчиси билан шартнома имзолади

«Пахтакор» Европанинг тўпурар футболчиси билан шартнома имзолади

Фото: «Пахтакор» ФК

Португалиялик ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш Тошкентнинг «Пахтакор» клуби футболчисига айланди. У билан икки йиллик шартнома имзоланди, дея хабар берди жамоа матбуот хизмати.

26 ёшли ҳужумчи Португалиянинг «Боавишта» клуби тарбияланувчиси саналади. Фаолияти давомида «Ницца» (Франция), «Сент-Миррен» (Шотландия), «АПОЭЛ» (Кипр), «Вериа» (Греция), «Анортосис» (Кипр), «Ал-Иттифоқ» (Саудия Арабистони) ва «Хартс» (Шотландия) клублари сафида ўйнаган. Ушбу жамоалар сафида юқори дивизионда иштирок этиб, 186 учрашувда 54 гол муаллифига айланган.

2013 йил «Сент-Миррен» билан Шотландия Лига Кубогини қўлга киритган. Ўша йилнинг ўзида «АПОЭЛ» билан Кипр Суперкубоги соҳибига айланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг