Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» «Ал-Ҳилол»ни мағлуб этди

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» «Ал-Ҳилол»ни мағлуб этди

Элит Осиё Чемпионлар лигаси нимчоракфинал биринчи ўйинида «Пахтакор» «Ал-Ҳилол»ни Тошкентда 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Жар» стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг 29-дақиқасида Риаскоснинг узатмасидан кейин Фламарионнинг голи пойтахтликларга жавоб ўйини олдидан муҳим ғалабани келтирди.

Тошкент клуби ўз тарихида илк бор Ар-Риёд жамоасини мағлуб этишга эришди. «Ал-Ҳилол» жорий мавсум ОЧЛдаги илк мағлубиятини тан олди.

Жавоб баҳси 11 март куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади.

Элит ОЧЛ. 1/8 финал. Биринчи ўйин

«Пахтакор» – «Ал-Ҳилол» – 1:0

Гол: Фламарион, 29.

«Пахтакор»: 19. Жонатан Луиз, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 4. Абдулла Абдуллаев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 8. Диёр Холматов (45. Резан Башар, 80), 17. Достонбек Ҳамдамов (30. Отабек Жўрақўзиев, 80), 22. Умар Адҳамзода, 23. Абдурауф Бўриев, 47. Жонатан Лукка, 50. Фламарион, 94. Брайан Риаскос (37. Игорь Сергеев, 55).

«Ал-Ҳилол»: 37. Яссин Буну, 3. Калиду Кулибали, 4. Ҳалфан ад-Довсари, 5. Али ал-Булайҳи (28. Муҳаммад Канноъ, 39), 8. Рубен Невеш, 11. Маркос Алмейда, 16. Носир ад-Довсари, 22. Сергей Милинкович-Савич (99. Абдуллоҳ ал-Ҳамиддан, 76), 27. Кайо (24. Мотеб ал-Ҳарби, 61), 29. Салим ад-Довсари, 77. Малком.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг