2025 йилда Тошкентда йирик мусобақа ўтказилади
Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид маълум қилишича, ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бўлди.
Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Бу мусобақани қабул қилиш учун қитъамизнинг бир қатор етакчи давлатлари даъвогарлик қилишган эди. Якунда Осиё Паралимпия қўмитаси Тошкент шаҳри номзодини қўллаб-қувватлади.
Эътиборлиси, 2025 йилда Тошкент шаҳри яқинида Олимпия шаҳарчасида ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинлари ўтказилади. Шу пайтгача ҳеч қайси давлатда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари кетма-кет ўтказилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter