Паралимпия ўйинлари: ўзбекистонлик 4 нафар пара сузувчи финалга йўл олди
Эркаклар ўртасида S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари якунланди.
Қувонарлиси, ушбу масофада стартга чиққан ўзбекистонлик спортчилар – Музаффар Турсунхўжаев ҳамда Кирил Панков саралашни муваффақиятли ўтказиб, финал йўлланмасига эга бўлди.
Ислам Асланов эса ўз гуруҳида 6-ўринни эгаллади.
Ушбу йўналишда финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 23:09 да бошланади.
Шунингдек, аёллар ўртасида S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари ҳам ўз ниҳоясига етди. Ушбу масофада кураш олиб борган пара сузувчилар – Муслима Одилова ҳамда Шохсанам Тошпўлатова ҳам 2 ва 3-ўринларни эгаллаб, ҳал қилувчи финал босқичига йўл олди.
Ушбу йўналишда финал баҳслари эса бугун Тошкент вақти билан соат 23:15 да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter