Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент паралимпиячи чемпионларимизни телефон орқали табриклади

Президент паралимпиячи чемпионларимизни телефон орқали табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

Париж Паралимпиадасида қатнашаётган Ўзбекистон делегацияси кеча ҳисобидаги олтин медаллар сонини 10 тага етказиб, тарихдаги энг яхши натижасини янгилади. Ўз ғалабалари билан ушбу тарихий натижага ҳисса қўшган енгил атлетикачиларимиз Нурхон Қурбонова ва Толиббой Йўлдошев билан бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев телефон орқали суҳбатлашди ва уларни дилдан табриклади.

«Тинимсиз кузатиб бораман фаолиятингни. Олимпия шаҳарчамизда қурилишни бошлаганимизда «Паралимпиададан олтин билан келаман», деган ёқимли сўзларинг эсимда. Бу нимадан далолат? Тинимсиз ҳаракат, иродали интилишларинг билан тобора ўсиб боряпсан. Берган ваъдангни ортиғи билан бажардинг», — дея Шавкат Мирзиёев бир йўла жаҳон рекордини ўрнатган ва уни яна янгилаган Нурхон Қурбоновани табриклади.

«Бир неча кун олдин ядро улоқтириш бўйича бронза медалини олган эдинг. Икки спорт тури бўйича иккита юксак натижа — бу чинакам жасорат. Бу ютуқлар машаққатли меҳнатларинг, тинимсиз машқларинг, тўплаган бой маҳоратинг мевасидир», — деди Президентимиз Толиббой Йўлдошев билан суҳбатда.

Чемпион паралимпиячиларимиз бу ютуқлар ўз-ўзидан бўлмагани, давлатимиз раҳбарининг паралимпия ҳаракатига қаратаётган эътибори ва ишончи туфайли эришилаётганини таъкидлаб, ўз номидан, мураббийлари ва ота-онаси номидан миннатдорлик билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг