Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пара каное бўйича Ўзбекистон Осиёда тенгсиз деб топилди

Пара каное бўйича Ўзбекистон Осиёда тенгсиз деб топилди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган ёзги Пара Осиё ўйинларида ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирокини давом эттиришмоқда.

Бугун, 24 октябрь куни пара каное мусобақалари ўз ниҳоясига етди ва якуний натижалар эълон қилинди. Қувонарлиси, мазкур мусобақада иштирок этган 6 нафар спортчимиз ғолибликни қўлга киритиб, 6 та олтин медални делегациямизга тақдим этишди.

Мазкур натижа Хитой ҳамда Эрон мамлакатларини ортда қолдириб, Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллашга замин яратди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг