Ўзбекистонлик яна бир спортчи Флойд Мэйвезер компанияси билан шартнома имзолади
Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Мурадов Флойд Мэйвезернинг «The Money Team» компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда «Olamsport» нашри хабар берди.
Энди вакилимиз ушбу компания номидан жангларда иштирок этади. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, Маҳмуд «TMT»даги илк ММА жангчиси ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу компания билан боксчимиз Санжар Раҳмонов ҳам ҳамкорлик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter