Ўзбекистон ЖЧ иштирокчисини ишончли тарзда мағлуб этди
ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон МТЖ Камерун жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Камерун термаси ЖЧ-2022га йўлланма олган жамоа саналади. Шунинг учун Жанубий Кореяда ташкил этилган ушбу баҳсда жамоа бош мураббийи Ригобер Сонг асосий таркиб футболчиларини жалб қилди. Бу баҳслар Камерун учун ЖЧ-2022нинг гуруҳ ўйинлари олдидан сўнгги синов учрашувлари саналади.
Баҳсни Сречко Катанец шогирдлари жуда тартибли ўйин билан бошлашди.
Прессинг ва қарши ҳужумлар натижасида баҳснинг 25-дақиқасида Элдор Шомуродовнинг рейди ва аниқ узатмасидан сўнг Ҳожимат Эркинов ҳисобни очди.
Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи таймни ҳам ишончли тарзда ўтказди. 76-дақиқага келиб вакилларимиз яна бир гол киритишди. Бу сафар Остон Урунов гол муаллифи бўлди.
Ўзбекистон — Камерун — 2:0
Гол: Ҳожимат Эркинов, 25; Остон Урунов, 76.
Ўзбекистон МТЖ навбатдаги учрашувини Коста-Рикага қарши ўтказади. Коста-Рика ҳам ЖЧ-2022 иштирокчиси саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter