Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Камеруннинг 91 ёшли президенти 8-марта сайловда қатнашмоқчи

Камеруннинг 91 ёшли президенти 8-марта сайловда қатнашмоқчи

Фото: Х/PR_Paul_BIYA

Камеруннинг амалдаги президенти Пол Бийя давлат раҳбарлиги учун янги сайловга номзодини қўйди. Президентлик сайлови 2025 йил 12 октябрда бўлиб ўтади, деб хабар берди CameroonOnline.

Пол Бийя 91 ёшда ва саккизинчи марта ушбу лавозим учун курашади! Яна бир факт: у Камерун мустақил бўлган 1960 йилдан буён мамлакатни бошқарган иккинчи президент!

Бийя 13 феврал куни 92 ёшини қаршилайди. Ундан олдинги президент Амаду Ахижо 1960–1982 йилларда мамлакатни бошқарган.

Камерун конституциясида давлат раҳбарлигига номзоднинг неча марта кўрсатилиши ва ёшига доир чеклов йўқ.

Пол Бийя — дунёдаги энг кекса давлат раҳбари. 41 йилдан буён шу лавозимда. Шунга қарамасдан, рекорд бошқа одамга тегишли — Экваториал Гвинея президенти Теодоро Обиангу Нгеме Мбасого 1979 йилдан буён давлатни бошқармоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг