Осиё Чемпионлар лигасида тўрт клубимиз қатнашади
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 2023/2024 йилги мавсуми гуруҳ босқичида Ўзбекистондан тўрт жамоа — «Пахтакор», «Насаф», «Навбаҳор» ва ОКМК иштирок этадиган бўлди.
Кеча, 22 август куни ОЧЛ саралашининг плей-офф босқичи учрашувларида Ўзбекистоннинг икки жамоаси — «Навбаҳор» ва ОКМК Қатарда «Ал-Вакра» ва «Ал-Араби» жамоаларига қарши майдонга чиқди. Ҳар иккала ўйинда клубларимиз 1:0 ҳисобидаги ғалаба қозонишди ва ОЧЛ гуруҳ баҳсларига йўл олишди.
Осиёнинг энг нуфузли мусобақаси гуруҳ босқичига «Пахтакор» Ўзбекистон чемпиони, «Насаф» эса Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида йўл олганди.
ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 24 август, пайшанба куни Тошкент вақти билан 13:00 да Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.
Гуруҳ босқичи ўйинлари 18 сентябрь — 13 декабрь саналари оралиғида уй-сафар тизимида ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter