Олти мамлакат Тошкентдаги жаҳон чемпионатини бойкот қилди
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Россия ва Беларус терма жамоаларининг ўз байроқлари остида жаҳон чемпионатига рухсат бериши ортидан ҳозиргача 6 та терма жамоа Тошкентдаги мусобақани бойкот қилди.
Улар: АҚШ, Чехия, Ирландия, Швеция, Буюк Британия ва Канада.
Масалан, Чехия бокс ассоциацияси президенти Марек Шимак бу қарорини IBAнинг «Газпром»га қарамлиги ва ташкилот президенти Умар Кремльёвнинг Владимир Путинга яқинлиги билан изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент 2023 йилнинг 1—14 май кунлари эркаклар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter