Оксана Чусовитина яна дунёни лол қолдирмоқчи
47 ёшини қаршилаётган рекордчи спортчи Оксана Чусовитина яна бутун дунёни ҳайрон қолдириб, 2024 йил Парижда ўтадиган олимпиадага боришини айтган.
1992-2020 йилгача бўлган даврда 8 та олимпиадада иштирок этган Чусовитина фаолиятини янада юқори чўққида якунлашни истамоқда. Олимпиадалардан ташқари бир неча марта жаҳон кубокларини ҳам қўлга киритган.
Хусусан, айни пайтда Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтяпти ва Оксана ўз йўналишида ғолиб чиқиб, ҳали-бери унга тенг келадиган спортчи йўқлигини исботлаган. Шу йил сентябрда Осиё ўйинлари ўтказилиши керак эди, аммо Хитойдаги коронавирус пандемияси сабабли номаълум муддатга қолдирилган.
«Мен яхшилаб ўйлаб кўрдим ва Осиё ўйинларидан кейин 2024 йил Париждаги Олимпиадага тайёргарликни бошлайман», деган спортчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter