Нодирбек пешқадамликни мустаҳкамлади
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича «Prague International Chess Festival» турнири давом этмоқда.
Турнирнинг 5-раунд баҳсларида Нодирбек Абдусатторов польшалик Матэус Бартелга қарши қора доналарда ўйин ўтказиб, ғалабага эришди.
Очколари сонини 4 тага етказган ҳамюртимиз пешқадамликни мустаҳкамлади. 5-раунднинг қолган учрашувлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter