Нодирбек Германиядаги турнирда қанча ишлаб топгани маълум бўлди
Германиянинг Гамбург шаҳрида «Freestyle Chess G.O.A.T Challenge» турнири якунига етди.
Унда иштирок этган Нодирбек Абдусатторов тўртинчи ўринни эгаллади. 3-ўрин учун баҳсда Нодирбек АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Левон Ароняндан 1,5:0,5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Турнир ғолиблигини эса 16-жаҳон чемпиони Магнус Карлсен қўлга киритди. Норвегиялик гроссмейстер финалда америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этди.
Турнирнинг соврин жамғармаси 200 минг долларни ташкил қилади. Ғолиб — 60 минг, Каруана — 40 минг, Аронян — 30 минг доллар олди. Нодирбек Абдусатторов эса 20 минг доллар ишлаб олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter