Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов «Tata Steel Chess» совриндори бўлди

Нодирбек Абдусатторов «Tata Steel Chess» совриндори бўлди

Нидерландияда бўлиб ўтган «Tata Steel Chess» мусобақаси ўз якунига етди.

Мусобақанинг 13-тур ўйинларидан кейин ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов германиялик Александр Донченкони мағлубиятга учратиб, очколари сонини 8,5 тага етказиб олганди.

Бирйўла 4 нафар шахматчи 8,5 очко тўплагани сабабли ғолиб тай-брекда аниқланадиган бўлди. Қўшимча партияларда Нодирбек Абдусатторов, Аниш Гири, Гукеш ва Йи Вей иштирок этди.

Қуръага кўра, Нодирбек хитойлик Йи Вей билан тўқнаш келди ва 0,5 : 1,5 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа у учинчи ўрин билан кифояланди.

Якунда финал баҳсида Гукешни таслим этган Йи Вей нуфузли мусобақа ғолиби бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг