Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионини мағлуб этди
Германияда шахмат бўйича «Freestyle Chess G.O.A.T Challenge» турнирининг асосий босқич баҳслари бошланди.
Мусобақада дунёнинг 8 нафар кучли гроссмейстери иштирок этмоқда.
Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов чорак финалда хитойлик 2023 йилги жаҳон чемпиони Динг Лиренга қарши дона суриб, ғалабага эришди.
Бугун улар ўртасида жавоб ўйини ўтказилади. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб ярим финалга йўл олади.
Чорак финалнинг дастлабки кунида қайд этилган натижалар:
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда қатнашаётган Нодирбек саралаш баҳсларида 1-ўринни қўлга киритгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter