Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Насаф» кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди

«Насаф» кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди

Бухоро шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон Coca-Cola кубоги финали якунига етди. Финалда «Навбаҳор» ва «Насаф» тўқнашди.

Ўйинда ҳисобни «Насаф» очди (Мозговой, 29-дақиқа). 58-дақиқада Абдуманнопов ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақтда бошқа гол урилмади, ҳакам қўшимча таймлар белгилади.

101-дақиқада Лима боши билан йўллаган ажойиб гол яна қаршиликларни олдинга олиб чиқди ва якунда ўйин тақдирини ҳал қилди: «Насаф» кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги

Бухоро, 2022 йил 30 октябр

«Навбаҳор» – «Насаф» – 1:2

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 6. Рустам Ашурматов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 20. Дониёр Абдуманнопов (17. Диёрбек Туропов, 83), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов (28. Станислав Андреев, 70), 32. Зоран Марушич, 77. Асадбек Собиржонов.

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Шароф Муҳитдинов (34. Шерзод Насруллаев, 63), 8. Дилшод Саитов (27. Зафармурод Абдираҳматов, 98), 19. Матеус Лима Круз, 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров (18. Баҳром Абдураҳимов, 63), 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг