Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Насаф» бир киши кам бўлиб «Пахтакор»ни финалда енгди

«Насаф» бир киши кам бўлиб «Пахтакор»ни финалда енгди

Фото: ЎФА

Ўзбекистон кубоги финали Самарқанд шаҳридаги «Динамо» стадионида бўлиб ўтди.

Унда «Пахтакор» ва «Насаф» жамоалари соврин учун баҳс олиб боришди.

Учрашувнинг биринчи таймдаёқ қаршиликлар футболчиси Ойбек Бозоров рақибига нисбатан ишлатган қўполлиги учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Шунга қарамай иродали ўйин намойиш этган «Насаф» кубокни пойтахтликлардан тортиб олди.

«Пахтакор» - «Насаф» 1:2

Голлар: Ҳамробеков 28 — Абдураҳимов 38, Ғайбуллаев 75

«Пахтакор»: Суюнов, Алижонов, Азмиддинов, Анзур Исмоилов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Эркинов, Файзуллаев, Ҳамдамов, Темиров.

«Насаф»: Эргашев, Ғайбуллаев, Саидов, Абдураҳимов, Норчаев, Нуруллоев, Мозговой, Насруллаев, Турдиалиев, Бозоров, Эшмуродов.

Шу тариқа «Насаф» ўз тарихида 2-бор Ўзбекистон кубоги чемпионига айланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг