Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига чорлов билан чиқди

Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига чорлов билан чиқди

Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) яқинда мутлақ жаҳон чемпионига айланган япониялик Наоя Иноуэ (26-0, 23 КО) устидан ғалаба қозонишини айтди.

«Бу ажойиб жанг бўлади! Иноуэ — маҳоратли, лекин мен у дуч келган ҳамма рақибларидан ақлли, яхшироқ ва кучлироқман! Кетдик, чемпион!» — деб ёзди Аҳмадалиев твиттер саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Наоя Иноуэ яқинда иккинчи енгил вазн тоифасида филиппинлик боксчи Марлон Тапалесни (37-4, 19 КО) ўнинчи раундда нокаутга учратиб, мутлақ жаҳон чемпионига айланди.

Иноуэ аввал ҳам енгил вазн тоифасида умумий чемпионликни қўлга киритган эди. Аҳмадалиев эса аввал WBA Super ва IBF версиялари бўйича иккинчи енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони эди, аммо Тапалесга қарши жангда ҳакамларнинг баҳсли баҳоси эвазига мағлуб бўлганди.

Яқинда Муроджон ҳам навбатдаги жангида ишончли ғалабага эришиб, камар учун асосий даъвогарлардан бирига айланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг