Карлсен ва Непомняший блиц бўйича жаҳон чемпионлигини бўлишиб олди
1 январга ўтар кечаси Ян Непомняший (россиялик шахматчи нейтрал статусда, FIDE байроғи остида қатнашди) ва норвегиялик Магнус Карлсен Ню-Йоркда ўтказилган блиц бўйича жаҳон чемпионатида 1-ўринни ўзаро бўлишиб олишди.
FIDE хабарига кўра, Карлсен шундай таклиф берган. У финалда қаторасига икки партияни ютди, кейинги икки партияда россияликнинг қўли баланд келди, қўшимча учта партияда эса дуранг қайд этилди.
«Бугун янги тарих ёзилди. Бизда блиц бўйича икки жаҳон чемпиони бор», — деб хабар берди FIDE матбуот хизмати.
Шу тариқа, блиц бўйича жаҳон чемпионлиги тарихда бирваракайига икки гроссмейстер ўртасида тақсимланди.
Аввалроқ «жинси можароси» туфайли рапид ва блиц бўйича ЖЧни тарк этган Карлсенни FIDE мусобақаларига қайтарган эди. Шу воқеадан сўнг FIDE дресс-код (кийиниш) қоидаларини юмшатди. Карлсен 29 декабрдан мусобақаларга қўшилди, жинси шимда!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter