Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Медалсиз ўтган тўртинчи кун

Медалсиз ўтган тўртинчи кун

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг навбатдаги куни ҳам Ўзбекистон делегацияси учун медалсиз якунланди. Спортчиларимизнинг бугунги иштироки ва натижалари ҳақида қисқача эслатиб ўтамиз.

  • Дзюдо. Аёллар. Фарангиз Ҳожиева биринчи босқичда Кабо-Верде вакиласиига ютқазиб қўйди.
  • Таэквондо. Аёллар. Светлана Осипова дастлабки беллашувни қозоғистонлик рақибасига бой берди
  • Бокс. -69 кг. Бобоусмон Батуров Доминикан Республикаси боксчиси Рохан билан жанг қилиб 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
  • Дзюдо. 81 кг. Шарофиддин Болтабоев чорак финал ҳамда ўтиш баҳсида имкониятни бой бериб, медаллар учун курашни тўхтатди.
  • Сузиш: 100 метрга эркин. Хуршиджон Расулов 50.14 вақт билан ўз гуруҳида тўртинчи бўлиб масофани забт этди. Умумий рўйхатда эса 41-ўринни эгаллади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг