Японияда йўқолиб қолган африкалик спортчининг хати топилди
Японияда йўқолиб қолган угандалик оғир атлетикачи Жулиус Ссекитолеко қолдирган хат топилди. «Kyodo» хабар беришича, спортчи Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларида қатнашиш учун Уганда делегацияси таркибида келган эди.
Маълум бўлишича, африкалик спортчи угандаликлар делегацияси жойлашган Идзумисано шаҳридан 200 километр масофада жойлашган Нагоя шаҳрига тезюрар поездда жўнаб кетган.
Спортчи қолдирган хатида «у ерда ҳаёт оғирлиги учун» ватанига қайтишни истамаслигини билдирган. У ўз мамлакати делегацияси аъзоларидан шахсий нарсаларини Угандада қолган хотинига бериб қўйишни илтимос қилган.
«Мен Японияда ишламоқчиман», — дейилади хатда.
Эслатиб ўтамиз, Токиодаги Олимпиада-2020 шу йилнинг 23 июлида бошланиб, 8 август куни ниҳоясига етади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter