Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг якунланди
Арлингтон (АҚШ, Техас штати)да ҳозиргина супероғир вазн тоифаси афсонаси 58 ёшли Майк Тайсон ва 27 ёшли боксчи-блогер, шоумен ва промоутер Жейк Пол ўртасидаги жанг якунига етди.
Ҳар бири икки дақиқали жами саккиз раундли форматдаги жангда рақиблар катта қўлқопларда рингга кўтарилишди. Жанг тўлиқ саккиз раунд давом этди ва унда нисбатан анча ёш ва чаққон Жейк Полнинг устунлиги яққол сезилиб турди. Ва якунда айнан у очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Ушбу жанг BoxRec.com статистикасига киритилади. Шу тарзда бу «Темир Майк» учун қарийб 20 йилдаги илк расмий жанг бўлди. Энди унинг статистикаси қуйидагича: 59 жанг — 50 ғалаба (44 таси нокаутли), 7 мағлубият, яна икки жанги бўлиб ўтмаган дея ҳисобланган. Жейк Пол ҳисобида эса 11 ғалаба ва 1 мағлубият бор.
Мукофот пуллари жанг натижасидан қатъи назар олдиндан маълум эди: Жейк Пол — 40 млн доллар, Майк Тайсон — 20 млн доллар олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter