Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Машъал» бош мураббийини урган расмий бир йилга футболдан четлатилди

«Машъал» бош мураббийини урган расмий бир йилга футболдан четлатилди

Видеодан скриншот.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Маълумки, суперлиганинг 16-тури доирасидаги «Металлург» — «Машъал» учрашуви (1:2) якунлангач, «Металлург» жамоаси расмий вакили Шавкат Саидов ўзини нопрофессионал тутган ҳолда, агрессивлик билан «Машъал» бош мураббийи Александр Хомяковнинг кўкрак қисмига муш билан зарба берганди.

Бу ҳолат кўпчиликнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. 

Ушбу хатти-ҳаракати учун Шавкат Саидовга бир йил муддатга футбол оид ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Йиғилишда яна бир қатор футболчилар ва расмийларга нисбатан жазолар белгиланди:

Суперлига 16-тури доирасидаги «Металлург» — «Машъал» учрашуви якунидан сўнг «Металлург» футбол клуби аъзолари стадионда оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариб, ҳакамлар шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатди. «Металлург» футбол клуби учрашувда тартиб-интизомни таъминламагани, майдон ва унинг атрофида вужудга келган тартибсизликларнинг олди олинмагани учун жазоланади ва клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг