Марадонанинг «Олтин тўп»и кимошди савдосига қўйилди
Диего Марадона 1986 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида қўлга киритган «Олтин тўп» кимошди савдосига қўйилди. Associated Press ёзишича, аукцион 6 июн санасида Парижда бўлиб ўтади.
1986 йилги жаҳон чемпионатининг 1/4 финалида Марадона Англия дарвозасига қўли билан киритган тўп 2022 йили кимошди савдосида 2 млн фунт стетрлингга сотилганди. Аргентиналик юлдуз ўйин пайти кийиб майдонга тушган футболка эса ўша йили 9,28 млн долларга сотилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter