Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳмуд Муродов бир неча соат ичида 5 кг вазн йўқотиши керак

Маҳмуд Муродов бир неча соат ичида 5 кг вазн йўқотиши керак

У тарозидан ўтиш маросимига 20 соат қолганида 5 килограмм ортиқча вазнга эга экани маълум бўлди.

Ўзбекистонлик жанг устаси Маҳмуд Муродов 22 июль куни Лондондаги UFC турнирида жанг қилади.

Бразилиялик Брайан Барберенага қарши жанг олдидан эртага вазн ўлчаш маросими ўтказилади. Айни пайтда Маҳмуд Муродов вазн йўқотиш ишлари билан банд. Бу ҳақида у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди. 

«Тайёргарликнинг охирги ва энг қийин босқичи – бу вазн ташлаш жараёни. Алҳамдулиллаҳ ҳаммаси режа бўйича кетяпти, биз жангга тайёрмиз.

Вазн ўлчаш маросимига 20 соат бор, ҳали 5 кг йўқотиш керак», — дея изоҳ қолдирди Муродов Инстаграмдаги саҳифасида.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг