Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳмуд Муродов 11 сониялик жангда қанча пул ишлагани маълум бўлди

Маҳмуд Муродов 11 сониялик жангда қанча пул ишлагани маълум бўлди

Ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов кеча UFC Fight Night 235 турнири доирасида россиялик Алиасхаб Хизриевга қарши октагонга чиққан эди.

Жанг 11-сониядаёқ ҳамюртимизнинг кўзидан жароҳат олиши сабаб тўхтатилиб, ўтказилмаган деб топилганди.

Маълум бўлишича, Муродов кечаги жангидан 76 000 доллар ишлаб олган. Ҳамюртимиз жанг учун 70 000 $, ҳомийлик келишувлари учун эса яна 6 000 $ олган. Хизриев эса 11 сониялик жанг учун 16 000 долларга эга бўлди (12 000 $ жанг учун, 4 000 $ ҳомийлик келишувлари).

Аввалроқ спортчи жангдан кейин шифохонага олиб кетилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг