Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондон — Париж: Икарди қай бирини танлайди?

Лондон — Париж: Икарди қай бирини танлайди?

Фото: «ПростоПроСпорт»

Лондоннинг «Челси» клуби аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардини қўлга киритиш ҳаракатида.

Икардининг трансфер ҳуқуқи Италиянинг «Интер»ига тегишли. Уни 2019-2020 йиллар мавсумида Франция чемпиони «Пари Сен-Жермен» ижарага олганди.

Ўз навбатида, парижликлар ҳам аргентиналикни олиб қолишга уринишмоқда, бироқ миланликлар билан музокаралардан ҳозирча натижа чиққан эмас. Икардига қўйилган 70 миллион евролик нарх французларга қиммат туюляпти.

Икарди учун курашга лондонликлар ҳам қўшилмоқда, британ матбуотига кўра, «Челси» Мауро учун 60 миллион евро таклиф қиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг