Лейтенант Надия Дусанова халқаро гран-прида олтин медални қўлга киритди
Жорий йилнинг 4 июнь куни Хитойнинг Цзин ва Цзюлунпо шаҳарларида енгил атлетика бўйича Осиё Гран-при турнирининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унда вакиллармиздан Лейтенант Надия Дусанова баландликка сакраш бўйича (189 см.) биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Қуролли Кучлар хизматчиси Нигина Чарипова 100 метрга югуриш бўйича 11,79 сония натижа билан 4-ўринни эгаллади.
Яна бир Қуролли Кучлар хизматчиси Руслан Қурбонов уч сакраш бўйича 16,33 метр натижа билан 3-ўринга муносиб топилди.
Регламентга кўра, 7 июнь куни Гран-прининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter