«Формула-1»да пит-стоп бўйича янги рекорд ўрнатилди
Австрия жамоаси ёзда Германиядаги Гран-прида эришган натижасини янгилади.
«Red Bull» жамоаси Бразилияда «Формула-1» Гран-при доирасида ғилдиракларни алмаштириш бўйича рекорд ўрнатди, дея хабар берди «Формула-1»нинг «Фейсбук»даги расмий саҳифасида.
Австрия жамоаси вакиллари 1,82 сонияда пит-стопни амалга оширишнинг уддасидан чиқишди. Шу тариқа улар июлда Германияда ўзлари ўрнатган 1,88 сониялик рекордни янгилашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter