Лебёф: «Модричнинг «Олтин тўп»га лойиқ кўрилиши — футбол устидан кулишдир. Вассалом!»
Мадриднинг «Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модричнинг «Олтин тўп» соҳибига айланганини барча бирдек ҳазм қилолмаяпти.
1998 йилги жаҳон чемпиони, фрациялик Франк Лебёф хорватиялик чарм тўп устасининг ғалабасини «ўта баҳсли» ва «футбол устидан кулиш», деб баҳолади. Машҳури жаҳон Роналдунинг синглиси эса акасидан зўри йўқ эканини яна бир таъкидлаб, буни англаш учун катта ақл шартмас, футбол ҳақида озгина тасаввур кифоя қилади, деди.
Ким нима демасин, Модрич нуфузли совринга эга чиқди. «Олтин тўп» атрофида бўлаётган гап-сўзлар ўз йўлига. Хорват ўтган мавсумда «Реал» билан кетма-кет учинчи бор Европа Чемпионлар лигасини ютди, терма жамоаси билан Россияда ўтган жаҳон чемпионатида финалга чиқди, шунингдек, ушбу мундиалнинг «Энг яхши ўйинчиси» деб топилди.
«Олтин тўп» учун булар камми? Албатта, йўқ. Омадингни бераверсин, Лука!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter