Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келишилган ўйинлар? Энди аниқ фактсиз ҳам ПФЛ ишни прокуратурага оширади

Келишилган ўйинлар? Энди аниқ фактсиз ҳам ПФЛ ишни прокуратурага оширади

Фото: «LoginCasino»

Бугун ЎзПФЛ жамоаларига жиддий хат юборилади. Келишилган ўйинларга қарши кураш масаласи 2019 йилда катта мавзу бўлади. Бу ҳақда ПФЛ ходими Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги каналида ёзди.

Унинг айтишича, энди аниқ бир фактсиз ҳам ПФЛ ишни прокуратурага оширади. Бирор-бир футбол клуби камида учта ўйинда гумон қилинганининг ўзиёқ ПФЛ учун етарли. «Қолганини шундай ишларни очишга ақли етадиган органларимиз қойил қилади, деб умид қиламиз», деб ёзади Диёр Имомхўжаев.

Шунингдек, у клубларга ПФЛ томонидан юборилган хатларни ОАВ учун яришинча бериб турадиганларни ҳам огоҳлантирган: «Уч киши билган нарса энди сир эмас, дермиди. Бу мавзуда халқ ўз «қаҳрамонлари»ни билса ҳам зарар қилмайди. Улар кўзларини яхшилаб очишсин, энди раҳм-шафқат бўлмайди».

«Футбол ичидаги айримлар топаётган юз миллионларига ҳам қаноат қилмай, ўйинларни сотишдан қўшимча даромад кўраётгани учун ҳам давлат уларга нисбатан имтиёзларни камайтириб боришига қарши эмасман. Яхши футболчи Япония, Хитой, Корея, Малайзия, БАА ёки Россияга кетиб ҳам оиласини боқаверади. Ўз қаричидан баландроқ сакрай олмайдигани эса меҳнати эвазига мухлис чорласин, мухлис орқали даромад қилсин. Текинтомоқлик бизни олиб келган нуқта ҳозирча шу», — дейди ПФЛ ходими.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг