Жалгасбай Бердимуратовда олтин, Aбдумалик Халоковга ҳам омад кулиб боқди
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) делегациямиз ҳисобига ўн бешинчи олтин медални келтирди.
Ҳамюртимиз финал беллашувида эронлик Носир Aлизодани мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Aбдумалик Халоков ҳам финалчилар қаторидан жой олди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ярим финалда хитойлик Динг Люни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба финал билан бирга юртдошимизга Париж-2024 йўлланмасини ҳам тақдим қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter