Испания баскетболчилари мухлислардан тиз чўкиб кечирим сўрашди
2017 йилдан бери Испания чемпионати олий дивизионида ўйнаб келган «Бургос» жорий мавсумнинг сўнгги ўйинида «Фуэнлабраде»га 66:83 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйиб, қуйи лигага тушиб кетди.
Ўйиндан сўнг клуб раҳбари Феликс Санчо баскетболчиларни мухлислардан тиз чўкиб кечирим сўрашга мажбур қилди.
«Биз кўп имкониятларни қўлдан бой бердик. Ўзимдан, жамоадан ва қилган ишларимиздан ҳафсалам пир бўлди», — деди жамоа сардори Хавьер Рабаседа.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter