Хайр, Иньеста!
Бир неча дақиқа аввал «Барселона» спорт базасида жамоа сардори Андрес Иньеста иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
«Бу менинг «Барселона»даги сўнгги мавсумим», — деди футболчи.
Шундай қилиб, испан футболининг ёрқин юлдузи Ла Лиганинг ушбу мавсум доирасидаги бешта ўйинидан сўнг Каталония клубини тарк этади.
Таъкидлаш жоизки, Андрес Иньеста «Барселона» сафида 17 йил давомида тўп сурди ва дунёнинг энг совриндор (35та) футболчиларидан бирига айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter