Ибрагимович Испанияга қайтиб, Месси билан орани очди қилмоқчи, шекилли... (видео)
Куни кеча Америка футболи билан ўзига хос тарзда хайрлашган Златан Ибрагимович энди қаерда ўйнаркин, деган савол унинг фанатларига уйқу бермаётганди. Кимлардир Златан энди Бразилияни «гуллатади» деса, бошқа бировлар Италияга қайтишини башорат қилаётганди. Афтидан форварднинг ўзи узил-кесил қарорга келиб бўлган шекилли, инстаграмга бунинг видеосини жойлади.
Zlatan to La Liga confirmed?! 👀🇪🇸 pic.twitter.com/SBsKm6JMLA
— ESPN FC (@ESPNFC) 29 октября 2019 г.
«Салом, Испания! Биласизми? Мен қайтяпман», — дейилади мурожаатда.
Ибрагимович 2009/2010 йиллар мавсумида Испания премьерасида («Барселона») ўйнаган. Аммо у Каталонияга келиб на позициясини, на шуҳратини баҳам кўришни истаган Лионел Мессининг соясида қолиб кетганди. Охир-оқибат Месси ва бош мураббий Пеп Гвардиоланинг босимига бардош беролмаган Ибрагимович ҳукмини ўтказиш учун «Милан»га йўл олганди.
Шу қисқа вақт оралиғида ҳам Ибрагимович «Барселона» таркибида мамлакат чемпионлиги, иккита мамлакат кубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлиги ва УЕФА суперкубогини қўлга киритишга улгурган.
Ростдан ҳам Ибрагимович Испанияга қайтишни истаётган бўлса, яхши, 38 ёшида ҳам аргентиналик юлдуздан зўрроқлигини кўрсатиш учун ажойиб имконият!.. Бироқ Пепга бунақа «номер»и ўтмайди: Гвардиола Испаниядан чиқиб кетганига анча бўлган...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter